Қорақалпоғистон Респуликасида жами 11 та стационар турдаги оромгоҳлар, улардан 5 та Касаба уюшмаларнинг, 6 та туман (шаҳар) ҳокимликларининг қошида ташкил этилган оромгоҳларда жами 7140 нафар болаларнинг соломлаштирилиши режалаштирилган.

Касаба уюшмалари тизимида:

Нукус шаҳаридаги “Турон”

Тахиатош туманидаги “Айдин жол”

Мўйноқ туманидаги “Оқ кема”

Тўрткўл туманидаги “Оқ кабутар” оромгоҳлари

Туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида:

Нукус шаҳридаги “Орол”

Амударё туманидаги “Қалдирғоч” (тумандаги 84-сонли мактаб биносида)

Беруний туманидаги “Рохат”

Қонликўл туманидаги “Сунқар” (тумандаги 2-сонли мактаб биносида)

Қўнғирот туманидаги “Жайхун” (тумандаги 7-сонли мактаб биносида)

Элликқалъа туманидаги “Гулшан” оромгоҳлари ёз мавсуми давомида фаолият юритади.

Мавсум олдидан оромгоҳларнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжлари аниқланиб, жорий йилнинг май ойининг биринчи 10 кунлигида 83 нафар педагог ходимлар 36 соатлик ўқув курсларида ўқитилиб, сертификатлар билан таъминланди.

Ўбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган қўлланмалар ва оромголарда фаолият олиб борувчи барча педагог ходимлар учун 12 кунга мўлжалланган намунавий иш режалари билан тўлиқ таъминланди.

Болажонларнинг мавсум давомида билимларини ошириб бориш масадида барча оромголарда кутубхоналар ташкил этилиб, 12 мингдан зиёд китоблар билан таъминланди.

2026 йилнинг 22-май куни Нукус шаҳридаги “Турон” оромгоҳида республика комиссиясининг семинари ташкил этилиб барча соҳа вакиллари билан ёз мавсумида болажонларнинг мароқли дам олишини ташкил этиш бўйича вазифаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги “Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-84-сон Фармонига мувофиқ 2025-2026 ўқув йили якуни бўйича камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандлари рўйхати шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Шу Фармонга асос камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган 3447 минг нафардан зиёд фарзандлари оромгоҳларда 2-сменадан бошлаб соғломлаштирилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда умумтаълим мактабларида педагог ходимлар томонидан оромголарга борувчи болажонларнинг ота-оналарига амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида жами 69 та соғломлаштириш майдончаларида (69 та мактабда) 16750 нафар болажонларнинг соғломлаштирилиши режалаштирилган.

Ушбу 69 та соғломлаштириш майдончалари Нукус шаҳрида 5 та мактабда, туманларда эса 4 тадан мактабларда ташкил этилиб, тайёргарлиги бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилган.