❗️ Президент Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди ⚡️ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz (https://www.uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama) ва regulation.adliya.gov.uz (https://regulation.adliya.uz/project/4427/7289?contentLang=oz) веб-сайтларига жойлаштирилди. 📜 Давлат дастури лойиҳаси аҳоли танишиб чиқиши учун қулай ва ихчам шаклда тайёрланган бўлиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари кесимида 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда. 🖥 Бунда, лойиҳада атроф-муҳитни муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилиши билан бир қаторда, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар ҳам назарда тутилган. 🗓 Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади. 📌 Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.